Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

«ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади

8 September 2018

  Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2018 йил 17 сентябрь соат 10:30да Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 4 манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади. 

  Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:30 да бошланади. 

  Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек акциядор – жисмоний шахс вакили нотариал тасдиқланган ишончнома, акциядор – юридик шахс вакили ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим. 

  Умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2018 йил 6 сентябрь

  Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2018 йил 12 сентябрь

  Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар: 

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. 
  2. Компаниянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. 
  Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилида жойлашган маъмурий биноси ҳамда www.alskom.uz корпоратив вэб-сайтида танишишингиз мумкин. Маълумот учун телефон: (71) 147-11-00. 

«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши



Возврат к списку