Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

«ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади

1 November 2018

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2018 йил 09 ноябрь соат 10:30да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилда жойлашган «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти бош офис биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини такрорий ўтказади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:30 да бошланади.

Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек акциядор – жисмоний шахс вакили нотариал тасдиқланган ишончнома, акциядор – юридик шахс вакили ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.

Умумий йиғилиш такрорий ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2018 йил 15 октябрь.

Такрорий ўтказилаётган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2018 йил 23октябрь.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари такрорий умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. «ALSKOM» СК АЖ Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

3. «ALSKOM» СК АЖ Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш.

4. Кузатув кенгашининг амалдаги таркиби ваколатларини муддатдан олдин бекор қилиш.

5. Кузатув Кенгашинининг янги таркибини сайлаш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини такрорий ўтказишга тайёрланган материаллар билан Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилида жойлашган маъмурий биноси ҳамда www.alskom.uz корпоратив вэб-сайтида танишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (78) 147-11-00.

 


                                                                                                                                                                       «ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши



Возврат к списку