Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

“ALSKOM” Суғурта Компанияси 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида 6,8 млрд сўм миқдорида суғурта қопламасини амалга оширди

2 November 2018

     Мижозларнинг мурожаатларини имкон қадар тез кўриб чиқиш, мол-мулк ва соғликка етказилган зарарнинг ўз вақтида қоплашини таъминлаш “ALSKOM” Суғурта Компаниясининг устувор вазифаларидан биридир.

   Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Компания томонидан 10 528та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, 6,8 млрд сўм миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилди. Уларнинг 9636тасини юридик ва 892тасини жисмоний шахслар ташкил этади.

     Тўловларнинг асосий қисми ихтиёрий суғурта турларига тўғри келиб, Компания томонидан карийб 2,2 млрд сўм суғурта қопламалари тўланди.

   Бундан ташқари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича 1,2 млрд сўмдан ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича эса 1 млрд сўмдан ортиқроқ суғурта қопламалари амалга оширилди.

    Суғурта даъволарини тартибга солиш сифатини қатъий назорат қилиш Компаниянинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. 

  Юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатлардан кўриниб турибдики, Компания суғурта ҳодисалари юз берганда кафолатланган хизмат ва амалий ёрдам кўрсатиш орқали ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва сифатли бажаришидан далолат беради.

  Суғурта бозорида рақобат кучайиб ҳамда мижозларга тақдим этилаётган суғурта хизмат турлари ва сифати ошиб бораётган айни пайтда, “ALSKOM” Суғурта Компанияси мижозларга янада қулайликлар яратиш мақсадида илғор инновацион ёндошувларни қўллашда давом этади.


Возврат к списку