Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

“ALSKOM” Суғурта Компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

“ALSKOM” Суғурта Компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
11 December 2018

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Ўзбекистонда бош қомус қабул қилинганининг 26 йиллиги нишонланди.

Асосий қонун 1992 йил 8 декабрида республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди. Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Ҳар бир ҳалқнинг конституцияси унинг ўзига хос маданияти, шарт-шароити ва қадриятларини акс эттиради. Конституция ҳар бир фуқаронинг умумжаҳон ҳуқуқларини белгиловчи ва ҳимоя қилувчи асосий ҳужжат саналади.

ALSKOM” Суғурта Компанияси бош директори ўз сўзида шундай деди:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун юртимиз тарихидаги буюк саналардан биридир. У ҳалқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, ҳалқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг ҳалқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юсалтириш, демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва ахамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиш барчамизга ҳам қарз ҳам фарздир.

Байрам муносабати билан Компаниянинг ривожланишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган бир қатор ходимлар “Фаҳрий ёрлиқ” ва бир ойлик маош миқдорида мукофот билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси 183-моддасининг 2-бандига асосан айрим ходимларга аввал берилган интизомий жавобгарлик, яъни ҳайфсан бекор қилинди.

Мустақил Ватанимиз бош қомуси – Конституциямиз қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз! Мамлакатимиз равнақи йўлидаги хайрли ишларингизда барака ва янги-янги зафарлар доимий ҳамроҳ бўлсин! Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат, муваффақият ва фаровонлик тилаймиз!

 

 

ALSKOM” Суғурта Компанияси жамоаси


Возврат к списку