Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Бетакрор диёримизга Янги - 2019 йил кириб келди.

5 January 2019

“ALSKOM” Компанияси Сизни Янги йил бн самимий қутлайди. 

Ҳурматли юртдошларимизни, бутун Ўзбекистон аҳлини Янги – 2019 йил билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилаймиз! 

Янги - 2019 йилнинг қадами жонажон Ватанимизга қутлуғ, баракали ва хосиятли келсин. Хонадонларимиздан файзу барака аримасин. Юртимиз тинч, ҳалқимиз омон бўлсин, Яратган ўз паноҳида асрасин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин! Хотиржамлик, фаровонлик ва осойишталик бизнинг уйлармизда, муборак юртимизда хукмронлик қилсин. Янги йил мўъжизаларга тўла бўлсин! 

Умид қиламизки, Янги йилда Сиз мижозлар билан алоқамиз янада мустаҳкамрок бўлади. Сиз азиз мижозлар билан ҳамкорлик қилиш биз учун бахтдир. Энг муҳими, ҳар биримиз Янги йилда бахтли бўлайлик. Ахир бахт бу соғлиқ, тинчлик, севги ва омад. Бахтли бўлинг!

 Янги йилингиз билан, азиз дўстлар! 

 Ҳурмат билан, “ALSKOM” Суғурта Компанияси жамоаси


Возврат к списку