Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

14 январь – Ўзбекистон Ватан Ҳимоячилари Куни!

14 January 2019

Ажойиб байрам Ватан Ҳимоячилари куни муносабати билан барчангизни чин дилдан муборакбод этамиз! Албатта ҳар бир эркак ўз касби ва характерига қарамасдан, табиатан ватан ҳимоячисидир. Инсониятнинг барча энг юксак ва кучли томонлари жамлаган ҳолда, сизнинг якдиллигингизни, бир сўзлигингизни, идрок ва кучингизни ва ишончли тиргак ва суянч эканлигингизни қадрлаймиз. Ахир Сиз Ватан Ҳимоясида Посбондирсизлар! Байрамингиз билан! Сизга ишларингизда зафарлар, бахт ва омад, дунёдаги энг эзгу ниятларни тилаб қоламиз. Энг муқаддас бурчни, чин садоқат, тоғлардек матонат кучли ғайрат ила адо этишингизда сизга улкан сабру-бардош иштиёқ тилаймиз! Қалбингиз ҳамиша юртимиз осмонидек мусаффо, саломатлигингиз Ватанимиз сарҳатларидек мустаҳкам бўлсин! Сиздек қалқонларимиз билан мангу фаҳр этайлик. 


Йигит омон бўлса ҳавфу-ҳатар йўқ, 

Қалқон бор, қалъа бут, қўрғон саломат, 

Қизлар кулгусида авжу-даромад, 

Чоллар уйқусида жаннат фароғат, 

Ватан мукаддасдир, Ватан муқаддас! 


 Ҳурмат билан, 


«ALSKOM» Суғурта Компанияси жамоаси


Возврат к списку