Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

“ALSKOM” Суғурта Компанияси таркибида “Истиқболли лойиҳалар ва ташқи алоқалар департаменти” ташкил этилди

18 March 2019

Айни даврда мамлакатимизда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, суғурта компаниялари олдига ҳам янги ва мураккаб талабларни қўймоқда. Суғурта бозоридаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш “ALSKOM” Суғурта Компаниясининг энг муҳим стратегик мақсадларидан бири хисобланади.

Шуни эътиборга олган ҳолда Компаниямиз ўз таркибида янги “Истиқболли лойиҳалар ва ташқи алоқалар департаменти”ни ташкил этди.

Янги истиқболли лойҳаларни амалга ошириш, янги хизмат турларини тақдим этиш, ички ва халқаро суғурта бозорларига интеграциялашувни кучайтириш, ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш мазкур департаментнинг асосий вазифалари хисобланади.

 

“ALSKOM” Суғурта Компанияси матбуот хизмати


Возврат к списку