Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Наврўз – қадриятлар қадр топган кун!

19 March 2019

Наврўз – халқимизнинг минг-минг йиллардан бери нишонланиб келинаётган энг қадимий ва муқаддас анъаналаридан бири ҳисобланади. Наврўз йил бошланиши, янги ҳает бошланиши маъносини билдиради. У қалбимизга меҳр-муҳаббат, саховат ва мурувват олиб киради. Севимли диеримиз бу баҳор айёмида яна ҳам гўзал ва фусункор гўшага айланади.

“ALSKOM” Суғурта Компанияси Сизни янгиланиш, ёшариш ва нафосат байрами бўлмиш Наврўз айёми билан самимий муборакбод этади! Умумхалқ байрами Наврўз ҳамманинг кўнглига илиқлик, юракларига баҳорий кайфият, юзларига табассум ҳадя этсин. Ушбу шукуҳли кунларда Сизга тинчлик, омонлик, мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга файзу-барака тилайди. Наврўз ила кириб келган байрамона кайфият ва кўтаринки руҳ йил давомида Сизнинг ҳамроҳингиз бўлсин!

 

Аллоҳнинг назари сизларга тушсин,

Қалбингиз иймонга, севгига тўлсин,

Шукурким, етказди улуғ кунларга,

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

 

ALSKOM” Суғурта Компанияси


Возврат к списку