5 June 2024
Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган «ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI» Акциядорлик Жамияти 2024 йил 28 июн куни соат 10:00да масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати
http://evote.uz орқали акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш интернет тизими орқали электрон овоз бериш хизматидан (
http://evote.uz) фойдаланган ҳолда 2024 йил 28 июн соат 9:00 да бошланиб 10:00 да тўхтатилади.
Умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2024 йил 05 июн.
Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2024 йил 24 июн.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини тасдиқлаш.
2. 2023 йил фаолият якунлари бўйича Компания Кузатув кенгаши Раисининг ҳисоботини эшитиш.
3. Компаниянинг 2023 йил молия-ҳўжалик фаолияти натижалари ва 2024 йилга Компания Биснес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботини эшитиш.
4. Компаниянинг 2023 йил якуни бўйича бухгалтерия ҳисоботининг миллий ва ҳалқаро стандартларига асосан тузилган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосасини кўриб чиқиш.
5. Компаниянинг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш.
6. 2023 йил фаолият якуни бўйича Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
7. 2023 йил учун Компания соф фойдасини тақсимлаш.
8. Компаниянинг эълон қилинган акциялар ҳажмини ошириш ва уларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
9. Компания Уставига киритилаётган ўзгартиришларни ва янги таҳрирда Компания Уставини тасдиқлаш.
10. Компаниянинг 2024 йил молия-хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.
11. Компаниянинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган битимларни маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.
12. Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш масаласини ижро органи томонидан мустақил равишда бажариши мақсадида аниқлаш ҳамда маъқуллаш.
13. Хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига оид ҳужжатлар ҳамда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тайёрланган маълумотлар билан Компаниянинг www.alskom.uz корпоратив веб-сайти,
http://evote.uz электрон саҳифаси орқали танишишингиз ёки
info@alskom.uz электрон манзилига сўров юборишингиз мумкин. Маълумот учун телефон телефон: (78) 147-11-00.
«ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI» АЖ Кузатув Кенгаши
05.06.2024 й.