«ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI» Акциядорлик Жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида
ХАБАРНОМА
Сизни, 2025 йил 04 апрель куни соат 10:00да Тошкент шаҳри, Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилида шу жумладан масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати http://evote.uz платформаси орқали бўлиб ўтадиган “ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” Акциядорлик Жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига таклиф этамиз.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2025 йил 04 апрель соат 9:00да бошланиб 10:00да тўхтатилади.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш санаси 2025 йил «12» март;
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри санаси 2025 йил «31» март.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН МАСАЛАЛАР:
1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини тасдиқлаш.
2. Жамият акцияларини майдалаш ва янги акцияларни чиқариш шартларини белгилаш.
3. Жамиятнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
4. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
5. “ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” акциядорлик жамияти Ижроия органи, Кузатув кенгаши аъзоларини ва меҳнат жамоасини моддий рағбатлантириш Тартибининг янги таҳририни тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2025 йил 1-чорак ҳамда 2025 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини миллий ва халқаро стандартлар бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига оид ҳужжатлар ҳамда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тайёрланган маълумотлар билан Компаниянинг www.alskom.uz корпоратив веб-сайти, http://evote.uz электрон саҳифаси орқали танишишингиз ёки Тошкент шаҳри, Тепамасжид кўчаси, 4 - уй манзилига ёки info@alskom.uz электрон манзилига сўров юборишингиз мумкин.
Маълумот учун телефон: (71) 201-11-00.
«АLSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI» АЖ
Кузатув Кенгаши
12.03.2025 й.