Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Янгиликлар

RSS
29 November 2018 “ALSKOM” Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти Кузатув кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди


2018 йил 26 ноябрда “ALSKOM” Суғурта Компанияси Кузатув кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, унда жорий йилнинг 9 ойида Компаниянинг молиявий-хўжалик фаолияти ва Бизнес-режанинг бажарилиши муҳокама қилинди.

9 November 2018 "ALSKOM" АЖ Суғурта Компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун 09 ноябр 2018 йил "ALSKOM" Суғурта Компанияси биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

2 November 2018 “ALSKOM” Суғурта Компанияси 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида 6,8 млрд сўм миқдорида суғурта қопламасини амалга оширди

Мижозларнинг мурожаатларини имкон қадар тез кўриб чиқиш, мол-мулк ва соғликка етказилган зарарнинг ўз вақтида қоплашини таъминлаш “ALSKOM” Суғурта Компаниясининг устувор вазифаларидан биридир. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Компания томонидан  10 528та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, 6,8 млрд сўм миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилди. Уларнинг 9636тасини юридик ва 892тасини жисмоний шахслар ташкил этади. 


1 November 2018 «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2018 йил 09 ноябрь соат 10:30да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилда жойлашган «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти бош офис биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини такрорий ўтказади.

30 October 2018 "ALSKOM" Акциядорлик Жамияти Суғурта Компанияси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилмаганлигини маълум қилади

"ALSKOM" АЖ Суғурта Компанияси томонидан 2018 йил 29 октябрда ўтказилиши мўлжалланган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги” қонунининг  68-моддасига асосан кворумнинг йўқлиги сабабли ўтказилмади.

29 October 2018 Биз ҳамиша мижозлар ҳақида ўйлаймиз! Янги бўлинмалар очилиши давом этмоқда!

«ALSKOM» Суғурта Компанияси мижозларга янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йил 15 октябрда Тошкент шаҳар Сергели туманида “Сирғали” ва Фарғона вилоятида “Сўх” бўлинмаларини очди.