Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Янгиликлар

RSS
22 October 2018 “Соғлиқни касаллик ҳолатларидан” суғурта қилиш ўқув-семинари ташкил этилди

2018 йил 20 октябр куни Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Қарши филиалида «ALSKOM» Суғурта компанияси «Қарши» филиали томонидан Суғурта соҳасидаги янгиликлардан хабардор этиш, шунингдек суғурта саводхонлигини ошириш мақсадида «Cуғурта мактаби» лойихаси асосида  ўқув-семинари ташкил этилди. 

17 October 2018 «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади

  Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2018 йил 29 октябрь соат 10:30да Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 4 манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади.

16 October 2018 Танлов

«ALSKOM» Суғурта Компанияси АЖ га тегишли автотранспортларининг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилотни танлашга танлов эълон қилади.

28 September 2018 Сизга - гуллар, табассум ва самимий табригимиз! 1 октябр - Устоз ва Мураббийлар куни

“ALSKOM” Суғурта Компанияси барча заҳматкаш ва меҳрибон устозларни “Устоз ва мураббийлар” байрами билан чин қалбдан муборакбод этади. Дилларимиздаги энг яхши тилаклар сизга бўлсин. Таълим-тарбия йўлларида ҳорманг-толманг. Ушбу савобли ишларингизда Аллоҳ таоло доимо мададкор бўлсин!

26 September 2018 Мижозларга янада яқинроқ. Янги филиаллар очилиши - ҳар бир мижозни қадрлаш демакдир!

ALSKOM Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти янги филиаллар очиш, хизмат доирасини янада кенгайтириш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали мижозларга қўшимча қулайликлар яратишга ҳаракат қилмоқда.  Бу ҳар бир мижознинг эҳтиёжларини ҳисобга олиб, уларга индивидуал тарзда ёндашиш имконини бермоқда.

Шуларни эътиборга олиб, аҳоли талабидан келиб чиқкан ҳолда Компания қўшимча равишда Қоракалпоғистон Республикасида  “Орол” филиали ва Қашқадарё вилоятида “Карши” филиалини ташкил этди. Ҳозирги кунда “Орол” филиалида 4 та бўлинма мавжуд бўлиб, навбатда эса яна 2 та бўлинманинг очилиши кутилмоқда. “Қарши” филиалида эса 4 та бўлинма мавжуд бўлиб яна 4 та бўлинма очилиш арафасида.  Бу ҳудудлар аҳолисига суғурта хизматларини кўрсатиш сифатини  янада оширишга хизмат қилади. 

8 September 2018 «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2018 йил 17 сентябрь соат 10:30да Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 4 манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади.