Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди
2 April 2019

2019 йил 29 март куни Мухаммад Ал- Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялар Университетининг Қашқадарё филиалида бакалавриатура ва магистратура босқичини битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Компаниянинг “Қарши” филиали директор ўринбосари М.Ғаниева ва филиал менеджери Д.Исломова иштирок этди.Тадбирда Компаниямизнинг салоҳияти ва ҳозирги кунда олиб бораётган ишлари ёшларга кенг тарғиб қилинди. Ушбу тадбир талабаларда илиқ таассурот қолдирди.

“ALSKOM” Суғурта Компанияси “Қарши” филиали ҳамда ТАТУ билан ҳамкорликда 2019 йил 3 апрелда “Суғурта мактаби”лойиҳаси асосида давра суҳбати ташкил этишга келишилди.

 

“ALSKOM” Суғурта Компанияси матбуот хизмати


Возврат к списку