Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

«ALSKOM» СК АЖнинг Аксиядорлари диққатига!!!

27 August 2019

2019 йил 26 июнь куни бўлиб ўтган «ALSKOM» Суғурта компанияси АЖнинг аксиядорлар йиллик умумий йиғилишида 2018 йил якунлари бўйича қуйидаги миқдорларда дивидендлар тўловлари тўғрисида қарор қабул қилинган:

  • Оддий аксиялар бўйича – номинал қийматидан 10%;

  • Имтиёзли аксиялар бўйича – номинал қийматидан 70%.

Аксиядорлар реестрида «АЛСКОМ» СК АЖнинг айрим аксиядорлар банк реквизитлари бўйича маълумотларнинг ёъқлиги сабабли уларга тегишли дивидендларни тўлашга имкон бўлмади. 

«ALSKOM» СК АЖ 2018 йил якунлари бўйича дивидендларни олмаган аксиядорларни банк реквизитлари ҳақида маълумотларини аниқлаштириш мақсадида Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўч., 109 манзилида жойлашган бош офисига мурожаат қилишларини сўрайди. 

Тел.: (78)147-11-00

e-mail: info@alskom.uz


Возврат к списку