Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

"ALSKOM" Суғурта Компанияси АЖ 2019 йил 9-ойлик якуни бўйича Директорлар Кенгашини ўтказди

"ALSKOM" Суғурта Компанияси АЖ 2019 йил 9-ойлик якуни бўйича Директорлар Кенгашини ўтказди
15 October 2019

Жорий йил 15 октябр куни “ALSKOM” СК АЖнинг 9-ойлик якунлари бўйича Директорлар кенгаши бўлиб ўтди. Кенгашда Компания раҳбарияти, бош офиснинг департамент ва хизматлар директорлари, шунингдек, ҳудудий филиалларнинг директорлари қатнашдилар. Йиғилишда 2019 йилга белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, 2019 йилда янги ташкил этилган ҳудудий филиаллар ва бўлинмалар ҳақида таъкидланиб, Компанияда устувор вазифаларнинг бажарилиши, Компаниянинг суғурта бозоридаги мавқеи, филиалларнинг жойлардаги салмоғи, суғурта тушумларига нисбатан ходимлар иш самарадорлиги, маҳсулот-менежерларининг фаолияти, бўлинмалар фаолияти таҳлил қилинди ҳамда амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари Компанияда чуқур таҳлил қилинаётган масалалардан бири жойларда ходимларнинг иш самарадорлигини, меҳнат унумдорлиги сифатида баҳо берилиб келинаётганига катта аҳамият қаратилди.

Кенгашда Компаниянинг ҳудудий тармоғини, хусусан мамлакатимизнинг чекка жойларида кенгайтиришнинг асосий йўналишлари, инновацион суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш, ҳудудий филиаллар ходимлари учун малака ошириш ва семинарларни ташкиллаштириш, электрон дўкон орқали суғурта хизматлари кўрсатилишини ривожлантириш каби йўналишлар шакллантирилди.

Кенгашда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 


Возврат к списку