Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Истиқболли лойиҳалар

Истиқболли лойиҳалар
2 December 2019

Юртимизнинг чекка туман ва қишлоқларида истиқомат қилаётган аҳоли учун янгиллик яратиш мақсадида, 2019 йил октябрь ойида «ALSKOM» СК АЖ ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ ўртасида Агентлик битими тузилди. Агентлик битими лойиҳасига кўра, 18-28 - ноябрь кунлари «ALSKOM» СК АЖ “Қарши” филиали томонидан “Ўзбекистон почтаси” Қашқадарё филиалининг Муғлон (Касби), Миришкор, Чироқчи, Яккабоғ, Нишон, Бешкент, Қамаши, Ғузор, Қорашина (Дехқонобод), Косон, Муборак, Шахрисабз, Китоб, Чироқчи туманлари ва Қарши шаҳрида суғурта полисини сотувчи ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда суғурта тарихи ва турлари ҳамда полислар ҳақида маълумотлар ва уларни сақлаш, сотиш, шунингдек, мижозлар билан ишлаш сирлари ўргатилди. Ўқув семинар иштирокчиларига суғуртага оид тарқатма материаллар берилди .


Возврат к списку