Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

“ALSKOM” СУҒУРТА КОМПАНИЯСИДА ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛ ВА БЎЛИНМАЛАР ИШТИРОКИДА 2019 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

“ALSKOM” СУҒУРТА КОМПАНИЯСИДА ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛ ВА БЎЛИНМАЛАР ИШТИРОКИДА 2019 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
13 January 2020

2020 йил 11- январда Компаниянинг 2019 йил якунлари бўйича Директорлар Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Компания раҳбарияти, Бош офиснинг департамент ва ҳудудий филиаллар директорлари ҳамда бўлинма бошлиқлари қатнашдилар.

Кенгашда 2019 йилда белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилиши, филиалларнинг жойлардаги салмоғи, ходимларнинг меҳнат салмоғи ҳамда 2020 йилда амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Компания таркибида 20 та ҳудудий филиал ва 128 та бўлинмалар фаолият кўрсатмоқда.

2019 йил давомида Компания бўйича йиғилган суғурта мукофотлари 50 миллиард сўмни ташкил этиб, тузилган суғурта шартномалари сони 285 348 мингдан ортди.

Компания томонидан бартараф этилган суғурта даъволари сони 5 264 минг тага етиб, улар бўйича тўланган суғурта қопламалари ҳажми 8 217 508, 60 минг сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, йиғилишда кадрлар салоҳиятини ошириш, хизмат кўрсатиш жараёнини янада тезлаштириш, янги инновацион суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқиш борасида тегишли қарорлар қабул қилинди.


Возврат к списку