Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

"ALSKOM" СК АЖ Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади

20 February 2020 Танловда Корпоратив бошқарув кодексида белгиланган ташкилотлар қатнашиши мумкин.

Тендер таклифида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак.

  • таклиф қилинаётган шартноманинг шартлари (вақт, хизмат учун тўлов миқдори ва бошқалар) билан танловда қатнашиш учун ариза;
  • давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, аудиторлик ташкилотлари учун аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва қимматли қоғозлар бозорида профессионал иштирокчилар учун қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;
  • компания ҳақида маълумот;
  • аудиторнинг малака сертификатлари, қимматли қоғозлар бозорида мутахассиснинг малака сертификати, корпоратив менежернинг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;
  • корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш методологияси;
  • тегишли ҳужжатлар нусхалари билан компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолашда иштирок этган мутахассислар тўғрисида маълумот (резюме).

  Ҳужжатлар электрон почта орқали (info@alskom.uz) юборилиши ёки "ALSKOM" СК АЖга 2020 йил 10 мартгача топширилиши мумкин. 100202, Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 109-уйда. Кўрсатилган муддат тугаганидан кейин берилган таклифлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Возврат к списку