Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

«ALSKOM» СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

«ALSKOM» СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ
20 May 2020

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2020 йил 11 июнь соат 10:00да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилда жойлашган «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти бош офис биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказилишни маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:00 да бошланади.

Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек акциядор – жисмоний шахс вакили нотариал тасдиқланган ишончнома, акциядор – юридик шахс вакили ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.

Йиллик умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2020 йил 19-май.   

Ўтказилаётган йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2020 йил 05-июнь.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар: 

1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.

2. 2019-йил фаолият якуни бўйича Компания Кузатув кенгаши Раисининг ҳисоботи.

3. Компаниянинг 2019-йил молия-ҳўжалик фаолияти натижалари ва 2020 йилга Компания Биснес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботи.

4. Компаниянинг 2019 йил молия-ҳўжалик фаолияти текшируви натижалари тўғрисида Тафтиш комиссияси ҳисоботи.

5. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Компаниянинг 2019 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини аудиторлик текшируви натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосаси.

6. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган Компаниянинг 2019 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартларига мувофиқ мустақил аудиторлик текшируви натижалари ҳақида ҳисобот-хулосаси.

7. 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш.

8. 2019 йил фаолият якуни бўйича Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

9. 2019 йил учун Компания соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш.

10. Компания Уставига киритилаётган ўзгартиришлар ва Компания Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

11. Компаниянинг "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар киритиш.

12. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.

13. Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.

14. Компаниянинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чегаравий миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.

15. Компаниянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

16. Компаниянинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган битимларни маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.

17 Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш масаласини, ижро  органи томонидан мустақил равишда бажариши мақсадида аниқлаш ҳамда маъқуллаш.

18. Хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилида жойлашган маъмурий биноси ҳамда www.alskom.uz корпоратив вэб-сайтида танишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (78) 147-11-00.

 

«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши


Возврат к списку