Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

"ALSKOM" СК АЖ УСТАВ КАПИТАЛИ 25 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОШДИ.

1 July 2020
   "ALSKOM" СК АЖ (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг СФ № 00211 серияли лицензияси) 1996 йилдан буён Ўзбекистон суғурта бозорида фаолият кўрсатиб, суғурта муносабатлари ва умуман мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Компания бугунги кунда Ўзбекистондаги етакчи суғурта компаниялари рўйхатида мустаҳкам ўрин эгаллаб, бутун мамлакат бўйлаб, 20 та филиал ва 128 та бўлинмага эга. Хизматларнинг ишончлилиги "SAIPRO" рейтинг агентлиги томонидан берилган "UzA+ - жуда юқори молиявий ишончлилик" рейтинги билан тасдиқланади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2019 йил "Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4412-сонли Қарори талабларига риоя этган ҳолда, суғурталовчиларнинг устав жамғармаларини кўпайтириш мақсадида Компания томонидан 7,250.000 дона қўшимча оддий акциялар чиқарилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан 24.01.2020да рўйхатга олинди. Суғурталовчининг устав жамғармасининг ҳажми тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигининг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб, бу ўз навбатида унга бўлган ишончга, шунингдек капиталлашув даражаси ва суғурта бўйича йирик риск (хавф)ларни қабул қила олиш кўрсаткичига таъсир қилади.
   Жорий йилнинг 26 июнь куни "Тошкент" РФБда Компаниянинг номинал қиймати 1,380 сўм бўлган умумий сони 7,250.000 дона акциянинг сотилиши рўйхатга олинди. Шундай қилиб, суғурталовчиларнинг устав жамғармаларини ошириш бўйича ПҚ-4412 талаблари бажарилди ҳамда Компания ўз ҳамкорлари ва мижозларига янада юқори сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш имкониятига эга бўлди.

Бизнинг суғурта полисимиз – Сизнинг хотиржамлигингиз!


Возврат к списку