Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг 291-моддасига ўзгартириш киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг 291-моддасига ўзгартириш киритилди.
29 September 2020   

    

   “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. Муддати ўтган полис ёки суғурта полиси мавжуд бўлмаган ҳайдовчининг автомашинаси жарима майдонига олиб кетиш амалиёти расман бекор қилинди. Аммо, бу суғурта полисини харид қилмаса ҳам бўлади дегани эмас. Автомашинангиз билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганида ёки бошқа нохуш ҳолатга тушиб қолсангиз, суғурта компанияси Сизга ёрдам беради.Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш полисини харид қилишни унутманг!

    Эслатиб ўтамиз, Суғурта полисисиз ёки муддати ўтган полис билан машинани бошқариш БҲМнинг бир бараварида, яъни 223 000 сўм (135-1-модда) жарима қўлланишига сабаб бўлади (бунда суғурта полисида яқин қариндошлар бундан мустасно).


Возврат к списку