Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

"ALSKOM" Суғурта Компанияси АЖ 2020 йил 9-ойлик якуни бўйича Директорлар Кенгашини ўтказди

23 October 2020      Жорий йилнинг 16-октябрида Компаниянинг 2020 йил 9 ойлик якунлари ҳамда 2020 йил қолган даврида амалга ошириладиган устивор вазифаларга бағишланган Директорлар Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Компания раҳбарияти, Бош офиснинг департамент ва хизматлар директорлари, шунингдек ҳудудий филиаллар директорлари ва бўлинма бошлиқлари қатнашдилар.
    Айтиб ўтиш керакки, ҳисобот даври мобайнида Компания бўйича йиғилган суғурта мукофотлари 32 млрд.сўмни ташкил этди. Тузилган суғурта шартномалари сони 183 101 тага етди. Компания томонидан 2044 та даъво аризалари кўриб чиқилиб, улар бўйича тўланган суғурта қопламалари ҳажми 6,4 млрд.сўмни ташкил қилди.
    Кенгашда 2020 йилда белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилиши, филиалларнинг жойлардаги салмоғи ҳамда улар фаолиятидаги муаммолар, ходимларнинг меҳнат унумдорлиги, ҳудудий филиаллар томонидан суғурта даъволарини бартараф этишдаги мавжуд муаммолар, инвестиция фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари, “ALSKOM-VITA” МЧЖ фаолият кўрсаткичлари ҳамда 2020 йил IV- чоракда амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда кадрлар салоҳиятини ошириш, хизмат кўрсатиш жараёнини янада тезлаштириш, янги инновацион суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқиш борасида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Возврат к списку