Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

«ALSKOM» СК АЖ мамлактимизда IT соҳасига кадрлар тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшмоқда.

«ALSKOM» СК АЖ мамлактимизда IT соҳасига кадрлар тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшмоқда.
21 December 2020           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT – индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 4851-сонли қарорига асосан Хоразм вилояти Урганч шаҳрида информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таянч мактаби ташкил этилди. Жорий йил 19 декабрида ушбу мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мактабнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вилоятда фаолият юритаётган турли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда “ALSKOM” Суғурта Компанияси масъул ходимлари иштирок этдилар.  

         Ушбу ўқув даргоҳининг информатика, робототехника хоналари ҳамда электрон кутубхонаси энг замонавий компьютер, ахборот – коммуникация воситалари билан «ALSKOM» Суғурта Компанияси кўмагида жиҳозланди.


Возврат к списку