Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

ҲУРМАТЛИ «ALSKOM» СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ АКЦИЯДОРЛАРИ!

13 April 2022 «ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши Сизга шуни маълум қиладики, 2022йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан «ALSKOM» СК АЖнинг қўшимча 7 300 000 дона оддий акцияларни чиқариши тўғрисида P0170-17-сонли қарори рўйхатдан ўтказилди. Ҳар бир акциянинг номинал қиймати   
1 380 сўм.

 Компания Устави ва рўхатга олинган қарорга мувофиқ, «ALSKOM» СК АЖнинг оддий (овозли) акциялар эгалари, улар эгалик қиладиган оддий акциялар сонига мутаносиб равишда оддий (овозли) акцияларни сотиб олишда устунлигига эгадирлар. Қўшимча акцияларни сотиб олиш имтиёзли ҳуқуқи 2022 йил 17 март ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган «ALSKOM» СК АЖнинг оддий (овозли) акцияларининг эгалари - акциядорларига берилади.

 Имтиёзли ҳуқуқ ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб 14 кун давомида амал қилади.

 «ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгашининг 2022 йил 12апрелдаги қарорига асосан, акцияларни жойлаштириш нархи бир дона акция учун 1400 сўм миқдорида белгиланган.

«ALSKOM» СК АЖга акциядорнинг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган жойи), у олмокчи бўлган акциялар сони ва ёзма ариза юбориш орқали, имтиёзли ҳуқуқга эга бўлган акция эгаси ўз ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бундай ариза «ALSKOM» СК АЖ томонидан имтиёзли ҳуқуқ амал қилиш давомида топширилиши лозим. Имтиёзли ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказилишига йўл қўйилмайди. Имтиёзли ҳуқуқ муддати тугагач, акциялар чекланмаган миқдордаги инвесторлар орасида очиқ обуна орқали жойлаштирилади.

 Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2022 йил 11 апрелда рўйхатга олинган акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги P0170-17-сонли Қарорнинг матни ва «ALSKOM» СК АЖ акцияларининг чиқарилиши тўғрисидаги маълумот билан «ALSKOM» СК АЖнинг корпоратив веб-сайтида (www.alskom.uz), Ягона корпоратив маълумот порталида (www.openinfo.uz) ёки Республика фонд биржаси "Тошкент" (www.uzse.uz) веб-сайтида танишишингиз мумкин.

 Сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича «ALSKOM» СК АЖнинг Бош офисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темуршоҳ кўчаси, 109, info@alskom.uz. Мурожаат учун телефон: (78) 147-11-00. «ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши

Возврат к списку