Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

«ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади

8 June 2022 Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2022 йил 30июн соат 10:00да Компания маъмурий биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:00 да бошланади.
Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.

Умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 08июн.
Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 24июн.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
2. 2021 йил фаолият якунлари бўйича Компания Кузатув кенгаши Раисининг ҳисоботини эшитиш.
3. Компаниянинг 2021 йил молия-ҳўжалик фаолияти натижалари ва 2022 йилга Компания Биснес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботини эшитиш.
4. Компаниянинг 2021 йил молия-ҳўжалик фаолияти текшируви натижалари тўғрисида Тафтиш комиссияси ҳисоботини эшитиш.
5. Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича бухгалтерия ҳисоботининг миллий стандартларига асосан тузилган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосасини кўриб чиқиш.
6. Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларни ҳалқаро стандартларига асосан тузилган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари ҳақида мустақил аудитор ҳисобот-хулосасини кўриб чиқиш.
7. Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш.
8. 2021 йил фаолият якуни бўйича Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
9. 2021 йил учун Компания соф фойдасини тақсимлаш.
10. Компаниянинг фирма номига ўзгартириш киритиш.
11. Компания Уставига киритилаётган ўзгартиришларни ва янги таҳрирда Компания Уставини тасдиқлаш.
12. Компаниянинг ички норматив ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда уларни янги таҳрирда тасдиқлаш.
13. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
14. Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
15. Компаниянинг 2022 йил молия-хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.
16. Компаниянинг 2022-2027 й. ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.
17. Компаниянинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган битимларни маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.
18. Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш масаласини ижро органи томонидан мустақил равишда бажариши мақсадида аниқлаш ҳамда маъқуллаш.
19. Компания томонидан кредит уюшмалирига жойлаштирилган умидсиз пул маблағларини Компания балансидан чиқариш.
20. Хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.
Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган ҳисоботлар ва маълумотлар билан Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилида жойлашган маъмурий биноси ҳамда www.alskom.uz корпоратив веб-сайтида танишишингиз мумкин.
Маълумот учун телефон: (378) 147-11-00.

«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши

Возврат к списку