Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

«ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI» Акциядорлик Жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ХАБАРНОМА

5 February 2024 Сизни, 2024 йил 26 февраль куни соат 10:00да масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати http://evote.uz платформаси орқали бўлиб ўтадиган  “ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” Акциядорлик Жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига таклиф этамиз.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш интернет тизими орқали электрон овоз бериш хизматидан (http://evote.uz) фойдаланган ҳолда 2024 йил 26 февраль соат 9:00 да бошланиб 10:00 да тўхтатилади.
Умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2024 йил 02 февраль.
Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2024 йил 20 февраль.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
1.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини тасдиқлаш.
2. “ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” АЖ Кузатув Кенгашининг айрим аъзоларини ваколатини муддатидан аввал тугатиш.  
3. “ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” АЖ Кузатув Кенгаши аъзолигига киритилаётган янги номзодларни сайлаш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига оид ҳужжатлар ҳамда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тайёрланган маълумотлар билан Компаниянинг www.alskom.uz корпоратив веб-сайти, http://evote.uz электрон саҳифаси орқали танишишингиз ёки info@alskom.uz электрон манзили орқали сўров юборишингиз мумкин. Маълумот учун телефон: 78-147-11-00.

05.02.2024 й.



Возврат к списку