Наврўз – халқимизнинг минг-минг йиллардан бери нишонланиб келинаётган энг қадимий ва муқаддас анъаналаридан бири ҳисобланади. Наврўз йил бошланиши, янги ҳаёт бошланиши маъносини билдиради. У қалбимизга меҳр-муҳаббат, саховат ва мурувват олиб киради. Севимли диёримиз бу баҳор айёмида янада гўзал ва фусункор гўшага айланади.
Айни даврда мамлакатимизда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, суғурта компаниялари олдига ҳам янги ва мураккаб талабларни қўймоқда. Суғурта бозоридаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш “ALSKOM” Суғурта Компаниясининг энг муҳим стратегик мақсадларидан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикасида ҳаётни суғурталаш соҳасида мавжуд юқори салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда, мижозларга кенг қамровли суғурта хизматларини кўрсатиш орқали бизнесни кенгайтириш ва ривожлантириш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилиши мўлжалланаётган мажбурий тиббий суғурта тизимига фаол тайёргарлик кўриш мақсадида “ALSKOM” Суғурта Компанияси ҳаётни суғурталаш тармоғига ихтисослашган "ALSKOM-VITA" масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди!
Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 3 февралда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5320-сон Фармони туризмни, хусусан, ички туризмни ривожлантиришга бағишланган.
Азиз ва мўътабар аёллар! Сизларни кириб келаётган 8 март Халқаро Хотин-қизлар байрами билан чин юракдан табриклаймиз! Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз!
Малака ошириш ходимларнинг профессионал даражасини юксалтириш ва компанияни янада ривожлантириш учун қўлланиладиган воситалардан бири ҳисобланади. Бу эса ўз йўлида ходимларнинг иш сифатига ижобий таъсир этади. Билимни оширишдан ҳалолроқ ва олижаноброқ нарса борми?