Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Компаниянинг Қарши филиали томонидан "Суғурта мактаби" лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди

Компаниянинг Қарши филиали томонидан "Суғурта мактаби" лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди
10 April 2019

Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг Қашқадарё филиали битирувчилари билан 2019 йил 03 апрелда «ALSKOM» Суғурта компанияси «Қарши» филиали билан ҳамкорликда касбга йўналтириш борасида “Суғурта мактаби” лойиҳаси асосида тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда филиал директор ўринбосари М.Ф. Ғаниева, филиал менеджери Д. Исломова, суғурта агенти Н.Бердимуродова ҳамда ТАТУ филиалининг 2019 йил битирувчилари ҳамда маркетинг бўлими бошлиғи Т. Шодмоновлар иштирок этишди.Ушбу тадбир ёшларни касб танлашида, ҳаётда ўз ўринларини топишида кўмак бериш мақсадида ташкил этилди. Моҳира Ғаниева томонидан суғуртачи касбининг маҳоратли ва қизиқарли тарафлари батафсил тушунтириб берилди. Бу касб эгалари учун «ALSKOM» Суғурта Компаниясида барча шароит ва имкониятлар яратилганлиги айтиб ўтилди. Вилоятимизда мижозларга яхши хизмат кўрсатиш учун 5 та офис бинолари фаолият юритаётганлиги, улар замонавий тарзда жиҳозланганлиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбир Компания томонидан тайёрланган суғуртага оид слайдлар ва тарқатма материаллар асосида ўтказилди.

Тадбир сўнггида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Айниқса, Компаниядаги яратилган иш шароитлари ва мижозлар учун қулай бўлган, суғурта полисларининг ON-LINE сотуви яратилганлиги ёшларда катта қизиқиш ўйғотди.


Возврат к списку