Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Янгиликлар

RSS
2 September 2020 Муcтақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Компания ходими Абдувахабова Н.Р. суғурта соҳасидаги самарали хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мукофотланди.

«ALSKOM» Суғурта Компанияси AЖ “Суғурта даъволарини бартараф этиш” департаменти менежери Абдувахабова Нигора Равшановна Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ билан мукофотланди.

27 August 2020 СЕН – ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Қадрли юртдошлар! Сиз ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин! Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

10 August 2020 «ALSKOM» СК АЖнинг Акциядорлари диққатига!!!

2020 йил 11 июнь куни бўлиб ўтган «ALSKOM» Суғурта компанияси АЖнинг Акциядорлар йиллик умумий йиғилишида 2020 йил якунлари бўйича қуйидаги миқдорларда дивидендлар тўловлари тўғрисида қарор қабул қилинган:

1 July 2020 "ALSKOM" СК АЖ УСТАВ КАПИТАЛИ 25 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОШДИ.

"ALSKOM" СК АЖ (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг СФ № 00211 серияли лицензияси) 1996 йилдан буён Ўзбекистон суғурта бозорида фаолият кўрсатиб, суғурта муносабатлари ва умуман мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

20 May 2020 «ALSKOM» СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2020 йил 11 июнь соат 10:00да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилда жойлашган «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти бош офис биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказилишни маълум қилади.

20 February 2020 "ALSKOM" СК АЖ Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади

Танловда Корпоратив бошқарув кодексида белгиланган ташкилотлар қатнашиши мумкин.