Қадрли юртдошлар! Сиз ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин! Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
2020 йил 11 июнь куни бўлиб ўтган «ALSKOM» Суғурта компанияси АЖнинг Акциядорлар йиллик умумий йиғилишида 2020 йил якунлари бўйича қуйидаги миқдорларда дивидендлар тўловлари тўғрисида қарор қабул қилинган:
"ALSKOM" СК АЖ (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг СФ № 00211 серияли лицензияси) 1996 йилдан буён Ўзбекистон суғурта бозорида фаолият кўрсатиб, суғурта муносабатлари ва умуман мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.
Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2020 йил 11 июнь соат 10:00да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилда жойлашган «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти бош офис биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказилишни маълум қилади.
Танловда Корпоратив бошқарув кодексида белгиланган ташкилотлар қатнашиши мумкин.
«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши Сизга шуни маълум қиладики, 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги қўшимча 7 250 000 дона оддий номли ҳужжатсиз акцияларни «ALSKOM» СК АЖ чиқариши тўғрисида П0170-15-сонли қарорни рўйхатдан ўтказди. Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1 380 сўм.