Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Янгиликлар

RSS
18 March 2019 “ALSKOM” Суғурта Компанияси таркибида “Истиқболли лойиҳалар ва ташқи алоқалар департаменти” ташкил этилди

Айни даврда мамлакатимизда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, суғурта компаниялари олдига ҳам янги ва мураккаб талабларни қўймоқда. Суғурта бозоридаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш “ALSKOM” Суғурта Компаниясининг энг муҳим стратегик мақсадларидан бири хисобланади.

16 March 2019 ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШГА ТАКЛИФ!

Ўзбекистон Республикасида ҳаётни суғурталаш соҳасида мавжуд юқори салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда, мижозларга кенг қамровли суғурта хизматларини кўрсатиш орқали бизнесни кенгайтириш ва ривожлантириш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилиши мўлжалланаётган мажбурий тиббий суғурта тизимига фаол тайёргарлик кўриш мақсадида “ALSKOM” Суғурта Компанияси ҳаётни суғурталаш тармоғига ихтисослашган "ALSKOM-VITA" масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди!

12 March 2019 Бухорои Шарифга саёҳат!

Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 3 февралда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5320-сон Фармони туризмни, хусусан, ички туризмни ривожлантиришга бағишланган.

6 March 2019 “ALSKOM” Суғурта Компанияси барча аёлларни Халқаро Хотин-қизлар байрами билан муборакбод этади!

Азиз ва мўътабар аёллар! Сизларни кириб келаётган 8 март Халқаро Хотин-қизлар байрами билан чин юракдан табриклаймиз! Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз!

1 March 2019 “ALSKOM” Суғурта Компаниясида ҳудудий филиаллар ходимлари малака оширишни ўтадилар

Малака ошириш ходимларнинг профессионал даражасини юксалтириш ва компанияни янада ривожлантириш учун қўлланиладиган воситалардан бири ҳисобланади. Бу эса ўз йўлида ходимларнинг иш сифатига ижобий таъсир этади. Билимни оширишдан ҳалолроқ ва олижаноброқ нарса борми?

22 February 2019 ALSKOM” СК АЖ бош офисида Компаниянинг ҳудудий филиаллари ходимлари малака оширишни ўтадилар

Ходимларни малакасини ошириш масаласи “ALSKOM” Суғурта Компанияси раҳбариятининг доимий диққат марказида. Чунки унинг янада ривожланиши, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкий манфаатларини химоя қилишда ўз вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш, асосан ходимларнинг касбий маҳоратларига боғлиқ.