Shrift o‘lchami: A A
Sayt rangi: A A

Янгиликлар

RSS
29 September 2020 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг 291-моддасига ўзгартириш киритилди.

“Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.

7 September 2020 Фойдаланишга яроқсиз бўлган автотранспорт воситаси сотувда

Компания балансидаги 2015 йилда ишлаб чиқарилган KIA-OPTIMA русумли автотранспорт воситаси фойдаланишга яроқсизлиги туфайли сотувга қўйилди.

3 September 2020 ҲУРМАТЛИ «ALSKOM» СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ АКЦИЯДОРЛАРИ!

«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши Сизга шуни маълум қиладики, 2020 йил 29 августида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги томонидан «ALSKOM» СК АЖнинг қўшимча 3 630 000 дона оддий акцияларни чиқариши тўғрисида P0170-16-сонли қарори рўйхатдан ўтказилди. Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1 380 сўм.

2 September 2020 Муcтақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Компания ходими Абдувахабова Н.Р. суғурта соҳасидаги самарали хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мукофотланди.

«ALSKOM» Суғурта Компанияси AЖ “Суғурта даъволарини бартараф этиш” департаменти менежери Абдувахабова Нигора Равшановна Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ билан мукофотланди.

27 August 2020 СЕН – ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Қадрли юртдошлар! Сиз ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин! Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

10 August 2020 «ALSKOM» СК АЖнинг Акциядорлари диққатига!!!

2020 йил 11 июнь куни бўлиб ўтган «ALSKOM» Суғурта компанияси АЖнинг Акциядорлар йиллик умумий йиғилишида 2020 йил якунлари бўйича қуйидаги миқдорларда дивидендлар тўловлари тўғрисида қарор қабул қилинган: