2020 йил 11-январда Компаниянинг 2019 йил якунлари бўйича Директорлар Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Компания раҳбарияти, Бош офиснинг департамент ва ҳудудий филиаллар директорлари ҳамда бўлинма бошлиқлари қатнашдилар.
Юртимизнинг чекка туман ва қишлоқларида истиқомат қилаётган аҳоли учун янгиллик яратиш мақсадида, 2019 йил октябрь ойида «ALSKOM» СК АЖ ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ ўртасида Агентлик битими тузилди.
2019 йил сентябрь - октябрь ойларида «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникцияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ва уларнинг ҳудудий филиалларида фаолият юритаётган ходимлар иштирокида суғурта соҳаси бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.
Барчамизга маълумки ҳозирги кунда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришга, аҳолининг суғурта маданиятини шакллантириш ва кўрсатилаётган суғурта хизматларини такомиллаштиришга қаратаётган эътиборлари хар доимгидан хам юқори бўлиб, жорий йилда қатор чора-тадбирлар ушбу режаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Жорий йил 15 октябр куни “ALSKOM” СК АЖнинг 9-ойлик якунлари бўйича Директорлар кенгаши бўлиб ўтди. Кенгашда Компания раҳбарияти, бош офиснинг департамент ва хизматлар директорлари, шунингдек, ҳудудий филиалларнинг директорлари қатнашдилар. Йиғилишда 2019 йилга белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, 2019 йилда янги ташкил этилган ҳудудий филиаллар ва бўлинмалар ҳақида таъкидланиб, Компанияда устувор вазифаларнинг бажарилиши, Компаниянинг суғурта бозоридаги мавқеи, филиалларнинг жойлардаги салмоғи, суғурта тушумларига нисбатан ходимлар иш самарадорлиги, маҳсулот-менежерларининг фаолияти, бўлинмалар фаолияти таҳлил қилинди ҳамда амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
"ALSKOM” Суғурта Компанияси Сизни энг азиз ва муқаддас айём - Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!