«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши Сизга шуни маълум қиладики, 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги қўшимча 7 250 000 дона оддий номли ҳужжатсиз акцияларни «ALSKOM» СК АЖ чиқариши тўғрисида П0170-15-сонли қарорни рўйхатдан ўтказди. Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1 380 сўм.
“ALSKOM” Суғурта Компанияси АЖнинг ҳудудий филиал ва бўлинмалар биносига қуёш батареялари ўрнатиш учун тендер эълон қилади. Алоқадор ташкилотлар 2020 йил 31 январга қадар ўз тижорат таклифларини info@alskom.uz электрон почтасига юборишлари сўралади.
2020 йил 11-январда Компаниянинг 2019 йил якунлари бўйича Директорлар Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Компания раҳбарияти, Бош офиснинг департамент ва ҳудудий филиаллар директорлари ҳамда бўлинма бошлиқлари қатнашдилар.
Юртимизнинг чекка туман ва қишлоқларида истиқомат қилаётган аҳоли учун янгиллик яратиш мақсадида, 2019 йил октябрь ойида «ALSKOM» СК АЖ ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ ўртасида Агентлик битими тузилди.
2019 йил сентябрь - октябрь ойларида «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникцияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ва уларнинг ҳудудий филиалларида фаолият юритаётган ходимлар иштирокида суғурта соҳаси бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.
Барчамизга маълумки ҳозирги кунда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришга, аҳолининг суғурта маданиятини шакллантириш ва кўрсатилаётган суғурта хизматларини такомиллаштиришга қаратаётган эътиборлари хар доимгидан хам юқори бўлиб, жорий йилда қатор чора-тадбирлар ушбу режаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.